1

Бош прокуратура Фарғонадаги каналдан чақалоқ жасади топилгани юзасидан расмий маълумот берди

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 10:02
Бош прокуратура Фарғонадаги каналдан чақалоқ жасади топилгани юзасидан расмий маълумот берди

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 2019 йил 2 январь куни соат 17:00 ларда берган хабарига кўра, Олтиариқ тумани, «Шарқ» МФЙ, Шарқ тонги кўчасидан оқиб ўтувчи Сўх – Шоҳимардонсой каналидан қиз жинсига мансуб шахси номаълум чақалоқ мурдаси топилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, мурда сувдан чиқариб олиниб, вилоят суд-тиббий экспертиза бюроси эксперти иштирокида кўздан кечирилганда, мурданинг аёл жинсига мансублиги ва унда тан жароҳатлари (бўғиш, ташқи таъсир натижасида ўлдириш каби белгилар) мавжуд эмаслиги, шунингдек киндиги 3 см.ни ташкил қилиб, тиббиётга хос бўлмаган усулда кесилган ва боғланмаганлиги аниқланган.

Вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг 2019 йил 2 январдаги дастлабки маълумотномасига кўра, чақалоқ мурдаси сувда тахминан 10 кун қолиб кетганлиги, ички тана аъзолари текширилганда, унинг ошқозонида сут қолдиғи топилмаган, мурданинг ўлим сабаби, туғилганидан сўнг яшаганлиги, сувга тирик ёки ўлган ҳолатда тушганлиги каби ҳолатлар суд-гистология текшируви натижасига кўра аниқланиши қайд этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан туман ва шаҳар ИИБ, Тиббиёт ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари кенг жалб қилиниб, чақалоқ ва унинг онасини шахсини аниқлашга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

Мазкур ҳолат устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1