1

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартиби қайта кўриб чиқилади

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 10:17
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартиби қайта кўриб чиқилади

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартиби қайта кўриб чиқилиши ҳақида маълум қилинган.

Қайд этилишича, тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Дастурда:

  • солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш;
  • ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини ошириш ҳисобига кўпайтириш;
  • пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентларини ошириш кўрсаткичидан келиб чиқиб кўпайтириш назарда тутилади.

Бажариш муддати – 2019 йил 1 март, ижро учун масъуллар – Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк.

Шунингдек, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида энг кам ойлик иш ҳақи белгилаш ва пенсия тизимини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаб ўтган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1