1

Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади (рўйхат)

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 11:26
Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади (рўйхат)

Бугун, 5 январь куни Тошкентнинг айрим кўчаларида ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб марафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, соат 15:00дан 17:00га қадар қуйидаги кўчаларда ҳаракат чекланади:

- Кичик ҳалқа автомобиль йўли – Асака кўчасидан Махтумқули кўчасигача;

- Махтумқули кўчаси – Тошкент тиббиёт академиясидан Мирзо Улуғбек кўчасигача;

- Мирзо Улуғбек кўчаси – Махтумқули кўчасидан Паркент кўчасигача;

- Паркент кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Мустақиллик кўчасигача.

ИИББ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1