1

Она уйидан автомашинада бедарак чиқиб кетган 26 ёшли ўғлини қидирмоқда

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 13:09
Она уйидан автомашинада бедарак чиқиб кетган 26 ёшли ўғлини қидирмоқда

Жорий йилнинг 4 январь куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи Р.Ж.(исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 январь куни ўғли 1992 й.т. Беҳруз Жўраев ўзининг бошқарувидаги "Матиз" 01 W 914 QA давлат рақамли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Б.Жўраевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда ушбу шахс ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга шахс бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки "102" телефон рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз", - дейилаган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1