1

Илк бор “Инновацион ривожлантириш Кенгаши” Навоий вилоятида ташкил этилди

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 18:12
Илк бор “Инновацион ривожлантириш Кенгаши” Навоий вилоятида ташкил этилди

Навоий вилояти гигант корхоналарга бой ўз салоҳиятига эга ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Вилоят ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ривожланишида муносибҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлар бисёр.

Ана шундай тадбиркорлар ҳамда фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларнинг инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватловчи ва таклифларни ишлаб чиқувчи, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ташкил этишда янги ғоялар ва энг илғор хориж тажрибаларини амалиётга жорий қилиш бўйича таклифларни шакллантирувчи, вилоятда ахборот коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда янги хизмат турларини йулга қуйиш бўйича таклифларни шакллантиришда кўмаклашувчи жамоатчилик органи илк бор Навоий вилоятида “Инновацион ривожлантириш Кенгаши” ташкил этилди.

Энг қувонарлиси, ушбу Кенгаш раиси этиб, иқтисодчи-маркетолог “DEKOS” компанияси асосчиси Ҳасан Мамасаидов номзоди тасдиқланди. Таъсис йиғилишида Кенгаш раис ўринбосари вилоят ҳокими Кобул Турсунов сайланди.

Бундан ташқари, вилоят ёшлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳудудни янада ривожлантиришда замонавий, инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш буйича ташкил этиладиган бир қатор давра суҳбатлари,“Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида тажрибали тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида учрашув, “Ёш тадбиркорлар” билан коворкинг марказида тажрибали тадбиркорларнинг бизнес сирлари бўйича тренинглар ташкил этилди.

Ушбу тренингни республикамизда энг тажрибали, хорижий давлатларда таҳсил олиб қайтган 10 нафардан ортиқ тадбиркорлар олиб бордилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1