1

Сайхунободда темир вагонда ёнғин юз берди, бир кишининг жасади топилди

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 18:47
Сайхунободда темир вагонда ёнғин юз берди, бир кишининг жасади топилди

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 2019 йил 5 январь куни “Бахмалсой” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалигига қарашли дала майдонида жойлашган “Гулистон Дав Сув Махсус пудрат” ДУКга тегишли ишчи ходимларни дам олиш учун мўлжалланган темир вагонида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин натижасида вагонининг ёғоч қопламаси ёниб зарар кўрган ҳамда Гулистон туманида яшаган, юқоридаги унитар корхонанинг ишчиси бўлган М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1