1

Тошкент автопаркига 60дан ортиқ янги автобус олиб келинади

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 18:51
Тошкент автопаркига 60дан ортиқ янги автобус олиб келинади

2019 йилнинг дастлабки икки ойида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройларга 60дан ортиқ янги автобуслар олиб келинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Айни кунларда 14 та “SAZ LE 60” русумли автобуслар етказилди. Жорий йилнинг январь ва февраль ойларида 20 тадан “МАN” ҳамда 8 та “SAZ LE 60” русумли жами 48 та янги автобуслар келтирилиши режалаштирилган.

“Истиқболда бу каби ҳаракат таркибининг янгиланиш жараёнлари давом этиши кўзда тутилган“, дейилади ҳокимлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сўнгига қадар йўловчилар учун зарур қулайликларга эга 40 та “МАN” ва 58 та “SAZ LE 60” автобуслари келтирилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1