1

"Сирли мижоз" тадбирлари давомида ДХМнинг 55 нафар ходими ишдан бўшатилди

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 18:57
"Сирли мижоз" тадбирлари давомида ДХМнинг 55 нафар ходими ишдан бўшатилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буйруғига асосан Давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш аҳволини “сирли мижоз” тамойили асосида мониторинг қилиш тартиби тўғрисида”ги низоми тасдиқланган.

Давлат хизматлари Агентлигининг Давлат хизматлари марказлари устидан назорат қилиш бўлими томонидан 2018 йил давомида 1062 та “Сирли мижоз” тадбирлари, 5924 та профилактик суҳбатларўтказилган. Ўтказилган тадбирлар натижасида457 та ходим огоҳлантирилган ва 156 та ходимга нисбатан интизомий жазо (ҳайфсан ва жарима) чоралари қўлланилган, 55 та ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ўз хизмат вазифасига нолойиқ хатти-ҳаракатларни содир этган, касбига масъулиятсизлик билан ёндашган ва “сирли мижоз” сифатида мурожаат қилган тадбиркорлик субъектларини асоссиз равишда бошқа ташкилотларга юбориб, уларнинг мурожаатларини сансалорликка солиш каби ҳолатларга йўл қўйган марказ директорлари, бўлим бошлиқлари ва давлат хизматлари маркази ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари билан мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, иш фаолияти давомида марказга келган жисмоний ва юридик шахслар билан қўпол муомалада бўлмаслик, ортиқча ҳужжатлар талаб қилмаслик ва сарсон қилмаслик, таъмагирликка йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар олиб боримоқда.

Бундан ташқари, туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари биносининг кириш қисмига ҳамда марказ ходимларининг иш столларига фуқаролар коррупцион ҳолатларни сезган тақдирда Давлат хизматлари агентлигининг “ишонч телефони” (1148)га қўнғироқ қилиш ҳақида маълумотлар жойлаштирилган.

Маълумки, туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган жадвал асосида дам олиш кунлари ҳудуднинг аҳоли гавжум бўлган жойларида сайёр давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилган.

2018 йил давомида маҳалла ва қишлоқларда аҳоли ўртасида жами 130 497 та сайёр қабуллар ташкил этилиб, қабулларда аниқланган 130 497 та муаммолардан 116 247 таси ижобий ҳал этилди.

Халқ оғирини енгил, узоғини яқин қилиш каби вазифани бўйнига олган экан Давлат хизматлари агентлиги – аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатилишида очиқлик, қулайлик тамойилларига асосланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1