1

Тақиқлов белгилари бўлмаган ҳолатларда бемалол фото ва видеога олиш мумкин бўлади

ЖАМИЯТ 05.01.2019, 21:40
Тақиқлов белгилари бўлмаган ҳолатларда бемалол фото ва видеога олиш мумкин бўлади

2019 йилнинг 1 мартидан эътиборан тақиқлов белгиси бўлмаган барча ҳудудларда фото ва видео олиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 5 январь куни имзоланган «Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда кўрсатилган.

Ҳужжатга кўра, Ички ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда фото- ва видеосъёмка қилиш учун тақиқланувчи объектлар, жамоатчилик жойлари ва ҳудудлар рўйхатини тасдиқлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2019 йилнинг 1 мартига қадар икки ва ундан ортиқ чет тилида (инглиз, рус ва б.) фото- ва видеосъёмка тақиқланишига доир тегишли кўрсаткичларни ўрнатиш вазифаси юклатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1