1

Қуролли Кучлари академияси бошчилигида «Ярим марафон» мусобақаси ўтказилди

ЖАМИЯТ 06.01.2019, 13:00
Қуролли Кучлари академияси бошчилигида «Ярим марафон» мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси шахсий таркиби томонидан 5 километрлик масофада «Ярим марафон» югуриш спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Унда Қуролли Кучлар академиясининг барча ҳарбий хизматчилари, ёшлар ва фахрийлар, қолаверса, кўплаб хотин-қизлар ҳам иштирок этди.

Турли ёш наминацияси бўйича ташкил этилган ушбу марафон бошқаларидан алоҳида ажралиб турадиган жиҳатларга бой бўлди. Жумладан, давлатимиз байроғини баланд кўтариб, сафни бузмай, бир хил тарзда югураётган иштирокчиларни кўча юзида кузатиб турган томошабинлар ҳам қизғин олқишлади, уларга қўшилиб «FINISH» томон олға интилди.

– Бу каби марафонлар армиянинг халқ орасига кириб боришига катта ҳисса бўлиб қўшилмоқда, – дейди Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Акмал Ортиқов. – Келгусида бу каби тадбирларни нафақат «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида, балки мунтазам тарзда ўтказиб боришни мақсад қиляпмиз.

Марафон сўнгида турли ёш номинацияси бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, Академия бошлиғи полковник Азизбек Икрамов диплом ва эсдалик совғаларни топширди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1