1

26 ёшли тошкентлик йигит қидирилмоқда

ЖАМИЯТ 07.01.2019, 10:57
26 ёшли тошкентлик йигит қидирилмоқда

4 январь куни соат 17.50 да 102 рақамига 26 ёшли Жўраев Беҳруз Темуровичнинг онаси қўнғироқ қилди. Аризачининг хабар беришича, унинг ўғли 3 январь куни тахминан соат 15.00 да оқ рангли “Матиз” русумли (давлат рақами 01 W 914 QA) автомобилда уйдан чиқиб, қайтиб келмади. Жураев Б.нинг онасининг сўзларига қараганда, Беҳрузнинг қўл телефони бўлмаган.

Қидирув тадбирлари давомида кузатув камералари орқали аниқ бўлишича, 3 январь куни соат 20.10 да Беҳрузнинг автомобилининг давлат рақамига эга бўлган автомашина “Минерал сувлар” блокпостидан Тошкент вилояти томонга ўтиб кетган. Йигитнинг қидируви давом этмоқда.

Беҳрузнинг белгилари: бўйи 170-175 см., сочлари, кўзлари ва қошлари қора, тана тузилиши озғинроқ.

Кийими: жигар ранг куртка, сарғиш брюк ва шапка, оқ рангли кроссовка.

Тошкент ИИББ Жўраев Б.ни ёки юқорида келтирилган давлат рақамига эга автомобилни кўрганларни +998 99 871 46 42 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришларини сўраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1