1

«Ватанпарварлик акцияси»да 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи қатнашди

ЖАМИЯТ 07.01.2019, 11:10
«Ватанпарварлик акцияси»да 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи қатнашди

6 январь куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти шахсий таркиби томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича «Ватанпарварлик акцияси» ўтказилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Унда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг барча ҳарбий хизматчилари, ёшлар ва фахрийлардан иборат 1,5 мингдан ортиқ фуқаро қатнашди.

Кичик марафон давомида уч авлод, яъни фахрий ҳарбийлар, офицер бўлиш орзусида ҳарбий таълим муассасасида сабоқ олаётган курсантлар югуриш акцияси машъаласини қўлдан-қўлга ўтказиб, финиш чизиғига қадар олиб бордилар.

Марафон сўнгида турли ёш номинацияси бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамов диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси шахсий таркиби томонидан 5 километрлик масофага «Ярим марафон» югуриш спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилган эди. Унда мингдан ортиқ ҳарбийлар иштирок этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1