Ўтган ҳафтада Индонезия ғарбида содир бўлган ер кўчкисида ҳалок бўлганлар сони 31 тага етди. Бу ҳақда "Jakarta Post" газетаси хабар берди.
Ҳодиса сабабли ҳаётдан кўз юмганлар 15 нафарлиги, 20 киши бедарак йўқолганлиги ҳақида аввалроқ хабар қилинган эди. Қайд этилишича, ер кўчкиси юз берган ҳудудда қутқарув-қидирув гуруҳи кучлари янада фаоллаштирилди.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, 31 декабрь куни Индонезиянинг Жанубий Ява провинциясида кучли жала оқибатида ер кўчкиси содир бўлган эди. 34 хонадон тупроқ остида қолган.






