Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон делегацияси мамлакатнинг Мисрдаги элчихонаси билан ҳамкорликда ал-Азҳар мажмуаси раҳбарининг бошланғич ва ўрта таълим бўйича бошқарма бошлиғи Шайх Али ал-Халилий, ал-Азҳар шайхининг маслаҳатчиси профессор Абдураҳмон Мусо ҳамда ал-Азҳар ректори, профессор Муҳаммад Маҳрасовий билан учрашди.
Учрашув доирасида ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум лойиҳаси устида муҳокама ўтказилиб, ал-Азҳар ва Ўзбекистондаги диний таълим муассасалари ўртасида талабалар алмашинуви йўлга қўйиш алоҳида қайд қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Келишувга мувофиқ, ҳар йили ўзбекистонлик 25 нафар талаба учун ал-Азҳар томонидан грант ажратилади. Шундан 20 нафар бакалавр босқичи учун 5 нафари эса магистратура босқичи учун ажратилиши белгилаб қуйилди.