Шу кунларда Европанинг бир қатор мамлакатларида совуқ об-ҳаво шароити кузатилмоқда, дея хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
Хусусан, Германия кучли қор бўрони остида. Баден-Вюртемберг ҳудудида қалин ёққан қор туфайли бир қатор йўл транспорт ҳодисалари содир бўлди. Одамлар ўзлари йўлларни қордан тозалаб, сўнг автомобилда ҳаракатланишга мажбур бўлишмоқда. Ушбу ҳолат Австрияда ҳам кузатилмоқда. Чегара ҳудудларида юзага келган тирбандлик 20 км.гача чўзилган. Аэропортларда айрим рейслар бекор қилингани хабар қилинмоқда.






