АсосийDunyo

Конгода президент сайлови натижалари эълон қилинмайди

'Конгода президент сайлови натижалари эълон қилинмайди 'ning rasmi

Конго Демократик Республикаси сайлов комиссияси мамлакатда бўлиб ўтган президент ва парламент сайлови натижаларини эълон қилмаслигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Лайф нашри.

Энди натижаларни эълон қилишнинг аниқ санаси ошкор қилинмайди. Сабаби – сайлов коммиссияси бундан аввалги овоз бериш жараёнида натижаларни сохталаштиришда айбланган.

“Бу гал эса барчаси бошқача бўлади”, – дейди сайлов комиссияси раиси Пер Лумби.

Конгода ўтган президент сайловида 21 та номзод ўзаро кураш олиб бормоқда. Мамлакатни 21 йилдан буён бошқариб келаётган амалдаги президент Жозеф Кабила эса ўз номзодини қўйгани йўқ.

    Бошқа янгиликлар