Жиззах шаҳридаги Юнус Ражабий номли вилоят мусиқали драма театрида ички ишлар ходимларининг ота-оналари иштирокида тантанали тадбир уюштирилди. Унда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, соҳа вакилларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган кўламли ислоҳотлардаги иштирокига тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидойилик кўрсатаётган 11 нафар ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. Шундан сўнг Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлими хонандаларининг концерти ҳамда республика ИИВ Жиззах академик лицейи бадиий жамоасининг композицион дастури намойиш этилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи






