1

Собиқ бош прокурор Рашид Қодиров устидан суд бошланди

ЖАМИЯТ 08.01.2019, 11:27
Собиқ бош прокурор Рашид Қодиров устидан суд бошланди

Бугун Тошкент шаҳар Юнусобод тумани жиноий ишлар бўйча судида Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров устидан суд бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости суд вакилига асосан.

"Рашид Қодиров устидан суд жараёни бошланди. Суд мажлиси ёпиқ тартибда бўлиб ўтади", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг феврал ойи охирида Ўзбекистон Бош прокуратураси Рашид Қодировни ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эди.

Собиқ бош прокурор пора олишда, талончиликда ва лавозимини суистеъмол қилишда айбланган эди.

Шунингдек, собиқ бош прокуратуранинг 24 нафар ходимларига нисбатан ҳам айбловлар қўйилган, жумладан унинг ўғли Алишер Қодировга нисбатан ҳам айблов қўйилиб у халқаро қидирувга берилган эди.

Рашид Қодиров Ўзбекистон Бош прокуратурасини 2000-2015 йиллар давомида бошқариб келган. 2015-2017 йиллар давомида Қодиров Ўзбекистон Конституцион суди аъзоси бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1