1

Индонезиянинг энг машҳур оиласи Самарқандга ташриф буюрди

ЖАМИЯТ 08.01.2019, 13:04
Индонезиянинг энг машҳур оиласи Самарқандга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 6-7 январь кунлари Индонезиянинг энг машҳур оилаларидан бири ҳисобланмиш Ген Ҳалилинтар оиласи Самарқандга ташриф буюриб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишди. Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Ген Ҳалилинтар оиласи Самарқанднинг тарихий обидалари ҳамда муқаддас қадамжолари, шунингдек, ўзбек халқининг маданияти ва урф-одатларидан ҳайратда эканликларини маълум қилишди.

Ушбу оила "MY FRIENDS MY STARS", "GEN+HALILINTAR=11 KIDS", "OʻZBEKISTON MEHMONDOʻST DAVLAT" каби харидоргир китоблар муаллифи ҳисобланишади.

Улар ўз ташрифлари давомида ўз китобларидан эсдалик сифатида совға қилишди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, оила 25 млн. га яқин обуначиларга эга оилавий Youtube саҳифа эгаси ҳисобланади.

Уларнинг ташрифидан мақсад Самарқанднинг туристик салоҳиятини янада ошириш ҳамда соҳага ўз инвестицияларини киритишдан иборатдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1