1

Қорақалпоғистонликлар қишдан қўрқмаса ҳам бўлади

ЖАМИЯТ 30.10.2014, 15:14
Қорақалпоғистонликлар қишдан қўрқмаса ҳам бўлади

Президентимиз Ислом Каримовнинг жорий йил 27 июндаги Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014-2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тараддуд кўрилмоқда, дея хабар беради ЎзА.
“Коммунал иссиқлик маркази” очиқ акциядорлик жамияти томонидан ижтимоий объектлар ва турар жойларни қиш мавсумида узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Қорақалпоғистон Республикасидаги 71 ижтимоий объект ҳамда 36 кўп қаватли турар жойларда истиқомат қилаётган 900 хонадон бизнинг хизматимиздан фойдаланади, – дейди жамият раиси Н.Боксебоев. – Барча турар жой ва иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун 39 қозонхона ва улардаги 115 қозон мавсумга тахт қилиб қўйилди. Иккита қозон капитал таъмирланиб, 1 километр иссиқлик тармоғида ўраш ишлари бажарилди. Талабга жавоб бермайдиган газ ҳисоблагичлар аниқланиб, янгилари билан алмаштирилди.
Қишнинг қаҳратон кунларида рўй берадиган кутилмаган ҳолатларда зудлик билан муаммони бартараф этиш мақсадида махсус автотранспортлар ва пайвандлаш аппаратлари тайёрлаб қўйилди. Қозонлар ва ёрдамчи ускуналар узлуксиз ишлаши учун насос, электродвигателларнинг эҳтиёт қисмлари ва бошқа зарур асбоб-ускуналар шай ҳолатга келтирилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1