1

Борий Алихонов: Она сайёрамизнинг кўриниши тобора ўзгариб, таназзулга юз тутмоқда

ЖАМИЯТ 08.01.2019, 15:18
Борий Алихонов: Она сайёрамизнинг кўриниши тобора ўзгариб, таназзулга юз тутмоқда

Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездида Борий Алихонов нутқ сўзлади, дея хабар берди ЎзА.

Атроф-муҳитга эътиборсизлик билан муносабатда бўлишимиз, табиат қонунларини билиб-билмай бузишимиз оқибатида Она сайёрамизнинг кўриниши тобора ўзгариб, таназзулга юз тутмоқда. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, ичимлик сувининг танқислиги, яшил ҳудудларнинг кундан кунга камайиб бориши кузатилмоқда.

Табиатдаги биохилма-хилликка, атроф муҳитга путур етмоқда. Табиат эса инсоният йиллар давомида етказган ва етказаётган антропоген таъсирнинг жавобини аллақачон қайтариш босқичига ўтган: ўрмон ёнғинлари, сув тошқинлари, қурғоқчилик, бўронлар...

Жаҳон ресурслари институти ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилга бориб дунё аҳолисининг учдан икки қисми, айниқса, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Ғарбий Осиё аҳолиси сув ресурслари тақчил ҳудудлар сирасига кириб қолади. Сув тақчиллиги ҳозирги кунда Суриядаги урушнинг асосий сабабларидан бири сифатида эътироф этилади ва эҳтимол, янада кўпроқ можаролар келтириб чиқарадиган ва қочоқлар оқимини кўпайтирадиган манбага айланади.

Сув тақчиллигини бошидан кечираётган 10 мамлакатнинг саккизтаси Яқин Шарқда жойлашган. Улар чўлланишга, ерости сувлари сатҳининг тушиб кетишига, кўп йиллик қурғоқчиликка, сув ресурсларига эгалик қилиш борасида миллатлараро баҳсларга, сув ресурсларидан норационал фойдаланишга маҳкумлар. Буларнинг бари шундоқ ҳам кескин минтақадаги беқарорликни кучайтиради.
Борий Алихонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1