1

Яккабоғда 83 ёшли пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

ЖАМИЯТ 08.01.2019, 15:56
Яккабоғда 83 ёшли пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

Шу йилнинг 6 январь куни номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган “Нексия” русумли автомашинани Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ҳайдаб кетаётиб “Янгиобод” МФЙда яшаган пиёда Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада Х.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Яккабоғ тумани “Жийда” МФЙда яшовчи 23 ёшли Ў.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1