1

​Андижонлик талабаларга хорижлик профессорлар онлайн вебинар маърузалар ўқишди

ЖАМИЯТ 08.01.2019, 19:11
​Андижонлик талабаларга хорижлик профессорлар  онлайн вебинар маърузалар ўқишди

Ўтган йили Тошкентда ўтказилган биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида Андижон давлат университети Россия Федерациясининг Мордовия давлат университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган.

Меморандумга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб университетда Мордовия давлат университети билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш режалаштирилган.

Бундан ташқари ҳамкорлик асосида россиялик профессорлар томонидан андижонлик талабалар учун онлайн тарзида ўқув машғулотларини олиб бориш режаси ишлаб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, дастлабки онлайн тарздаги вебинар маърузаларни Мордовия давлат университети математик анализ кафедраси профессорлари Равиля Бекмурзина ҳамда Анна Климовалар университетнинг математика таълим йўналиши 3-босқич талабалари учун олиб боришди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1