1

"Мен ҳарбий бўламан" расмлар танлови ғолиблари тақдирланди

ЖАМИЯТ 08.01.2019, 19:22
"Мен ҳарбий бўламан" расмлар танлови ғолиблари тақдирланди

Самарқанддаги “Ёшлар маркази”да Марказий ҳарбий округ, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши билан ҳамкорликда “Мен ҳарбий бўламан” шиори остида расмлар танлови бўлиб ўтди.

Унда Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Танловда юртимиз тинчлиги йўлида хизмат қилаётган мард ва жасур ўғлонлар ҳаёти, чегара қўшинларида хизмат вазифасини ўтаётган аскарлар акс этган расмлар намойиш этилди. Ёш рассомлар маҳоратини кўрсатиб берган мазкур танлов Ватанга бўлган муҳаббат, садоқат, жасорат, фахр ва ифтихор туйғуларини теран англаш имконини берди.

Шунингдек, танловда буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг шонли ҳарбий юришлари ҳам ғурур ва қатъият мужассам бўлган суратларда акс эттирилди.

Танлов натижаларига кўра, “Менинг армиям – менинг фахрим” йўналиши бўйича 1-ўрин Азиза Эсоновага насиб этди. “Мен ҳам ҳарбий бўламан” йўналишида 1-ўринни Дониёр Болтаев қўлга киритди. “Соҳибқирон Амир Темур портрети” йўналиши бўйича эса 1-ўринга Санжар Исматов муносиб деб топилди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

05012019_samarqand_tanlov1.jpg

photo_2019-01-07_18-01-28.jpg

photo_2019-01-07_18-01-42.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1