Лонда Буюк Британиядаги энг қиммат гараж сотилди, дея хабар бермоқда The Daily Telegraph. Челси ҳудудида жойлашган бинони аукционда 550 минг фунтга (деярли 900 минг доллар) сотиб олишди. Гараж икки ҳафта олдин сотувга қўйилган эди.
Гараж 3,35га 2,13 метр майдонга эга. Ушбу майдон унчалик катта бўлмаган автомобилни қўйиш учун етарли. Бироқ у ерга седанни қўяман десангиз, дарвозаси ёпилмай қолади.
Нашрнинг хабар беришича, гараж билан бирга 130 квадрат метр жой ҳам сотилган.





