1

Кўкрак саратонидан азият чекаётганлар ҳар йили бир фоизга ошиб бормоқда

ЖАМИЯТ 09.01.2019, 09:47
Кўкрак саратонидан азият чекаётганлар ҳар йили бир фоизга ошиб бормоқда

Бир гуруҳ тожикистонлик олимлар ўтказган ва куни кеча эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатда кўкрак саратони безидан азият чекаётган аёллар сони ортмоқда. Тиббиёт фанлари доктори Самеъ Расулов, профессор Заррина Рофиева ва ёш олим Кошиф Расулов бу муаммони 2006 йилдан 2016 йилгача ўрганиб чиқишди ва шу давр мобайнида кўкрак саратонидан азият чекаётган аёллар сони ҳар йили бир фоизга ошиб бораётганига ишонч ҳосил қилдилар.

Агар 2006 йилда кўкрак саратонидан 229 аёл азият чеккан бўлса, 2016 йилга келиб 467 нафар аёлнинг бу дардга мубтало бўлгани расман қайд қилинган, дейилади тадқиқотда. Фақат 2016 йилнинг ўзида Тожикистонда кўкрак саратони туфайли 312 нафар хотин-қиз вафот этди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, Тожикистонда кўкрак саратони кенг тарқалган онкологик касалликлар орасида бачадон саратонидан кейин иккинчи ўринда туради. Онкологлар касаллик ёшариб бораётганидан ташвишга тушмоқда – авваллари кўкрак саратони 35 ёш ва ундан катталарда учраган бўлса, эндили
кда 25 ёшли аёлларда ҳам кузатилмоқда.

Маълум бўлишича, 2006-2016 йилларда кўкрак саратонидан 45 ёшдан 54 ёшгача бўлган 4 мингдан ортиқ тожик аёли жабр чекишган. Бу дард ҳатто 97 ёшли кекса аёлда ҳам қайд қилинди.

2018 йилда бу касаллик 627 минг нафар аёлни ҳаётдан олиб кетди, дея хабар беради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1