1

Жиззахда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонун ижроси кўриб чиқилди

ЖАМИЯТ 30.10.2014, 16:39
Жиззахда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонун ижроси кўриб чиқилди

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунининг Жиззах вилояти қишлоқ врачлик пунктларидаги ижросини ўрганишга бағишланган тадбирда сенаторлар, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти бошқаруви органлари, соғлиқни сақлаш идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуни ижроси доирасида вилоятда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган чора-тадбирлар самарасида аҳоли, хусусан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Вилоятдаги қишлоқ врачлик пунктларининг 81 таси учун замонавий бинолар барпо этилгани, 88 тасида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилгани аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётир.
Тадбирда қишлоқ врачлик пунктларида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдаги мавжуд камчилик ва муаммолар танқид қилинди. Жиззах, Зафаробод туманларидаги қишлоқ врачлик пунктларида мутахассислар етишмаслиги ва зарур миқдорда дори-дармон билан таъминланмаётгани, бу муаммоларни бартараф этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Мажлисда мазкур қонуннинг қишлоқ врачлик пунктларида тиббий ёрдам ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга доир қисми ижросининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1