1

Ҳарбий пенсионерлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

ЖАМИЯТ 09.01.2019, 11:40
Ҳарбий пенсионерлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Мудофаа вазирлиги Спорт клуби стадионида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Унда фахрийлардан таркиб топган “Сергели” ва “Мудофаа вазирлиги” футбол жамоалари ғолиблик учун тўп сурди.

Майдонда худди навқирон футболчилардек ҳаракат қилган фахрийлар тўқнашуви муросасиз тус олди. Биринчи бўлим ҳимоявий-ҳужум тактикасига асосланган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда “Мудофаа вазирлиги” жамоаси ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, “Сергели” фахрийлари жамоаси ҳисобни тенглаштирганига қарамай, шу дақиқанинг ўзида рақиб жамоа яна бир бор дарвозабонни доғда қолдиришга эришди: 2-1.

“Сергели”нинг тинимсиз амалга оширган комбинациялари ўз сўзини айтди. Улар сўнгги дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлишди. Ҳисоб: 2-2. Қолган дақиқалар ҳам тенг курашлар остида кечди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмагани туфайли ҳакам пеналтилар сериясига старт берди.

Пеналтилар бўйича “Сергели” жамоаси 3-2 ҳисобида устун келди.

Ғолибларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш керакки, Мудофаа вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида нафақадаги ҳарбий хизматчилар ҳам алоҳида эътиборга олинмоқда.

06.01.00_00_05_49.Still005.jpg

06.01.00_01_30_21.Still007.jpg

06.01.00_05_06_33.Still002.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1