Туркияда Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ўлдирилиши бўйича дастлабки суд жараёни бошланди, дея хабар берди Bbc.com нашри.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура 28 нафар гумондор номини келтирган. Айбланувчилар курсисида эса 18 киши бор. Улардан тўрт нафари Туркиянинг турли минтақаларидаги қамоқхоналардан туриб жонли трансляция орқали судда иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Карлов 2016 йил 19 декабрда Анқарадаги фотокўргазма очилишида отиб ўлдирилган эди. Ҳужум полиция ходими, тадбирда элчини қўриқлаш билан шуғулланган Мавлуд Олтинтош томонидан содир этилган. У кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан отишмада йўқ қилинган.






