Россиянинг бир қанча ҳудудларида кучли қор бўрони кузатилмоқда, деб хабар берди Trendymen нашри.
Самара, Саратов, Оренбург ҳамда Вольга федерал округида ҳаво ҳарорати 27-30 даража совуқ эканлиги қайд этилган. Тинимсиз қор ёғиши эса йўл транспорт ҳодисаларининг ортиб боришига олиб келмоқда. Шунингдек, жойларда электр тизимининг узилиши билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Метеорология соҳаси вакиллари келаси 2 сутка давомида ҳарорат яна пасайиши кутилаётганини хабар қилишмоқда.






