Бугун ўзбек томошабинларига «Аёл» сериалидаги роли билан танилган Ўзге Ўзпиринчжи ҳақида "Кунутун" нашри маълумот берди.
«Аёл» сериалининг бош қаҳрамони Баҳор Чешмели ролини гавдалантирган актриса Ўзге Ўзпиринчжи 1986 йилнинг 1 апрелида Истанбулда таваллуд топган.
Мактабни тамомлагач лицейдаги таълимини Америка Қўшма Штатларида давом эттиради. Кейинчалик Сабанжи Университетининг Менежмент факультетида таҳсил олади.
У илк ролларини «Севгига жасоратинг борми» ва «Терак шамоли» сериалларида ижро этган. Хушбичим қомат ва гўзал юзга эга ёш актриса тезда режиссёрларнинг назарига тушади ва бирин-кетин янги сериал ва фильмларда суратга тушиш таклифларини ола бошлайди.
Унинг энг кўзга кўринган ролларидан бири Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» асари асосида суратга олинган фильмдаги бош қаҳрамон образи.
Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳали турмуш қурмаган, Бурак Ямантурк исмли актёр билан ишқий муносабатда.
Баҳор Чtшмели – «Аёл» сериалининг бош қаҳрамони. Кичик ёшда онаси тарк этиб, отаси билан улғайган қиз, Сарп исмли йигит билан танишгач ҳаёти тубдан ўзгаради. Бахтдан сармаст яшаётган бир пайтда эрининг ўлими аёлни икки нафар фарзандни ёлғиз боши билан катта қилишдек мушкул вазифани бошига солади. Бундай катта фожиа ҳам уни ҳаётга бўлган умидини йўқотишга сабаб бўлмайди, аксинча бор кучи билан фарзандларини оёққа қўйиш учун курашади.
01.04.2024, 16:31
Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...21.02.2024, 17:28
Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...13.02.2024, 09:36
Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...29.09.2023, 00:10
Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...