АсосийJamiyat

Ёшлар учун ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди

'Ёшлар учун ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди'ning rasmi

Ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидаги Етакчилар Кенгаши ҳамда ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари бош бошқармаси ташаббуси билан қўшин таркибига кирувчи ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбирга пойтахтнинг Яшнобод ва Миробод туманларидаги бир қатор мактаб ва лицей ўқувчилари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди.

Ҳарбий қисм саф майдонида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, аскарлар томонидан тайёрланган ҳарбий-жанговар кўргазмали чиқишлар ҳамда аскарлар ётоқхонаси ва машғулотхоналарига саёҳат болаларда катта таассурот қолдирди.

ИИВ Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри ҳамда Ашула ва рақс ансамбли санъаткорларининг ватарпарварликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари ҳамда ташкил этилган янги китоблар савдо ярмаркалари ташриф буюрувчиларга бирдай манзур бўлди.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири якунида “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ёзилди.

    Бошқа янгиликлар