Подмосковьенинг "Сколково" инновацион маркази ҳудудида КамАЗ автомобили қазиб қўйилган чуқурлиги 20 метрлик ўрага қулади, деб хабар бермоқда Sputnik.
Москва ОАВлари маълумотларига кўра, юк машинаси катта тезликда темир тўсиққа келиб урилган ва чуқурга қулаган.
Икки киши: юк машинасини бошқарган 38 яшар Ўзбекистон фуқароси ва бир йўловчи авария қурбони бўлганликлари хабар қилинмоқда.
Россияда мигрантларнинг бахтсих ҳдисаларга учрашлари ҳақидаги хабарлар матбуотда эълон қилиб борилади.
Хусусан ўтган йил апрель ойида Санкт-Петербургдаги қурилишлардан бирида ўзбекистонлик меҳнат мигранти тепаликдан тушиб кетган эди.






