1

Фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди

ЖАМИЯТ 10.01.2019, 22:17
Фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига (фоҳишалик) қуйидаги ўзгартиш киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга асосан фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди, бу иш билан шуғулланиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача жарима солинишига олиб келади (илгари энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача).

Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (илгари энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1