АсосийDunyo

Jaguar Land Rover иш ўринларини 5 мингтага қисқартиришни режалаштирмоқда

'Jaguar Land Rover иш ўринларини 5 мингтага қисқартиришни режалаштирмоқда 'ning rasmi

Автомобиль ишлаб чиқарувчи jaguar Land Rover компанияси Буюк Британиядаги корхоналарида иш ўринларини 5 мингтага қисқартиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Сегодня нашри.

Компания маъмуриятининг бу қарорга келишига сабаб эса Британия автомобиль бозорларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бўлган талабнинг кескин тушиб кетишидир. Jaguar Land Rover томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдосининг пасайишига яна бир сабаб эса Европанинг бир қатор мамлакатларида, хусусан, Франция,Германия каби давлатларда дизель ёрдамида ҳаракатланадиган транспорт воситаларидан воз кечилаётганидир. Ходимларни қисқартириш билан бирга, компания ўз харажатларини 2,5 миллиард фунт стерлингга камайтирмоқда.

    Бошқа янгиликлар