Яманнинг Лахж вилоятида ҳарбий парад вақтида масофадан туриб бошқарилган дрон портлатиб юборилди, деб хабар берди Trendymen нашри.
Ҳодиса натижасида камида 6 киши қурбон бўлгани хабар қилинмоқда. Шунингдек, вилоят ҳокими ҳам тан жароҳати олган. Дронга портловчи моддалар ўрнатилган бўлиб, қурилма парад ўтказилаётган ёпиқ базада ҳаракатга келтирилган. Воқеанинг қолган тафсилотлари ҳозирча номаълум.






