Бухоро шаҳридаги Ёшлар Марказида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан –муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир ўтказилди.
Бухоро ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, вилоят ҳокими Ўктам Барноев Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, бир гуруҳ соҳа ҳодимларига Мудофаа вазирлиги ҳамда Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда намойиш этилган саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастури йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Байрам дастури Бухоро шаҳридаги “Шербудин” маросимлар уйида давом этиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун дастурхон ёзилди.







