АсосийDunyo

Гватемалада юзлаб одамлар коррупцияга қарши норозилик намойишларида иштирок этишмоқда

'Гватемалада юзлаб одамлар коррупцияга қарши норозилик намойишларида иштирок этишмоқда 'ning rasmi

Гватемалада юзлаб одамлар коррупцияга қарши норозилик намойишларида иштирок этишмоқда, дея хабар берди ТАСС нашри.

Фуқаролар аввалига пойтахтдаги Обелиск майдонида тўпланишди, шундан сўнг эса улар конституцион суд биноси томон ҳаракатланишган. Намойишчилар ҳукумат бошқарувида солиқ тўламайдиган ва давлат маблағини ноқонуний ўзлаштирадиган амалдорлардан норози эканликларини билдиришмоқда. Ҳозирча ҳукумат ушбу акцияга қарши бирор чора кўришга шошилмаяпти.

    Бошқа янгиликлар