Ушбу қарор Президентнинг 26.08.2018 йилдаги ПҚ-3920-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2018-2020 йилларда маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш «Йўл харитаси» тадбирларининг бажарилиши юзасидан қабул қилинди. Бу ҳақда norma.uz хабар бермоқда.
БОЯЭТнинг 2020 йил 1 январга қадар ишга туширилиши Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан таъминланади. Мазкур муддатга келиб, БОЯЭТ доирасида интернет-эквайрингни қўллаб хорижий валютада электрон тўлов ва электрон билетлар сотиб олишнинг замонавий механизмлари жорий қилинади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Банк операцияларининг ягона электрон тизими тўғрисида низом;
- Маданият ва санъат муассасаларида билетлар сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.01.2019 йилдан кучга кирди.