Москва яқинидаги Клин шаҳрида бинони таъмирлаётган икки киши бетон плита остида қолиб кетган.
Ишчилар воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақида ТАСС хабар бермоқда.
«Иш пайтида хавфсизлик қоидалари бузилган. Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди", - дея қайд этди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.
Ҳозирги пайтда ҳодиса ҳолати текширилмоқда.






