1

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги нишонланади

ЖАМИЯТ 01.11.2014, 10:24
Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги нишонланади

31 октябрь, жума куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида эълон қилинди.

Ҳужжатда шоиранинг ўзбек тилида «Сайланма» асарларини, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламларини, «Зулфия замондошлари хотирасида» китобини чоп этиш, Зулфиянинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида «Мустақиллик даври адабиётида Зулфия ижодининг аҳамияти» мавзусида илмий конференция, 2015 йил мартида эса «Туркистон» саройида шоира хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш тадбирлари кўзда тутилган.

Қарорда қайд этилишича, Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш таклифи Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ ва жамоатчилик вакилларидан чиққан.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия 1915 йил 1 март куни Тошкент шаҳрида туғилган (1996 йил августида, 81 ёшида вафот этган).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1