1

Андижонда Шарда университетининг филиали ташкил этилади

ЖАМИЯТ 15.01.2019, 22:48
Андижонда Шарда университетининг филиали ташкил этилади

Айни пайтда Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация илк келишувга эришди, деб хабар берди "Халқ сўзи" нашри.

Расмий ташрифнинг дастлабки кунида Шарда университети билан меморандум имзоланди. Унга кўра, ушбу нуфузли университет вилоятда ўз филиалини очади ва 100 миллион АҚШ долларилик инвестиция киритади.

Икки давлат ўртасидаги бу каби ҳамкорлик алоқалари натижасида вилоятга кириб келиши кутилаётган инвестициялар, энг аввало, иш ўринларини яратиш, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида: Шарда университети Ҳиндистон Республикасининг Катта Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унда 20 минг нафардан ортиқ талабалар муҳандислик, тиббиёт, тиллар тадқиқоти, менежмент бошқаруви, санъат, архитектура ҳамда бошқа кўплаб мутахассисликлар бўйича таҳсил олишади. Университет дунёнинг 110 дан зиёд хорижий олийгоҳлари билан шартнома ва келишувларга эришгани сабабли Ҳиндистон Республикасидаги энг кўп хорижий талабаларга эга бўлган ўқув маскани саналади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1