Ироқ бозорларида иккита портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 24 нафар киши жароҳатланди, деб хабар берди «РИА Новости».
Agence France-Presse маълумотига кўра, биринчи портлаш 31 октябрь куни эрталаб Мадаин шаҳри бозорида бўлган. Натижада 4 киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган.
Иккинчи портлаш эса Ироқ пойтахти Бағдод ғарбидаги Сувейб бозорида содир бўлган. 5 киши ҳалок бўлган, деярли 13 киши жароҳатланган.
Ироқда «Ал Қоида» билан алоқа боғлаган «Ислом Давлати» радикал гуруҳи жангарилари босқинчилиги туфайли носоғлом муҳит ҳукм сурмоқда. Бу гуруҳ Сурия ҳудудида давлат кучларига қарши қилган ҳаракатлари сабабли шуҳрат қозонган.





