АҚШнинг Аризона штатида жойлашган меҳмонхона ташқарисида отишма содир бўлди, дея хабар берди ТАСС нашри.
Ҳудудга етиб келган полиция гуруҳи ва отишмани уюштирган шахс ўртасида тўқнашув келиб чиққан. Оқибатда эса 1 аёл ҳалок бўлган ва яна 5 киши тан жароҳати олиб, касалхонага етказилди. Полиция берган маълумотларга кўра, ярадорлар орасида гумондорлардан бири бор. Воқеанинг ким томонидан ва нима сабабдан содир этилгани тўғрисидаги тафсилотлар йўқ.






