АсосийDunyo

Польшанинг Гданьск шаҳри мэри суиқасддан сўнг шифохонада жон берди

'Польшанинг Гданьск шаҳри мэри суиқасддан сўнг шифохонада жон берди 'ning rasmi

Польшанинг Гданьск шаҳри мэри Павель Адамович концерт вақтида қилинган суиқасддан сўнг шифохонада жон берди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

Пичоқ билан қуролланган эркак сиёсатчига хайрия концерти вақтида ҳужум қилган. Мэр бир неча бор юрак соҳасидан жароҳат олган. Шифокорлар мэрнинг ҳаёти учун 5 соат курашишганига қарамай, сиёсатчи вафот этган. Босқинчи қўлга олинган, унинг қотилликни содир этиши сабаби расман маълум қилингани йўқ. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак ҳужум қилиши олдидан қонунга хилоф равишда қамоқ жазосига маҳкум қилинганини айтиб бақирган.

Қотил Гданьскда яшайдиган 27 ёшли эркак бўлиб, у банкларни тунагани учун қамалиб чиққан. Бир неча ҳафта аввал у озодликка чиққан. Шаҳар прокуратурасининг таъкидлашича, гумонланувчи ўз айбини тан олмаган. Мэрнинг ўлими сабабли Варшавада 3 кунлик, Польша бўйлаб эса бир кунлик мотам эълон қилинган.

    Бошқа янгиликлар