Швецариянинг Женева шаҳрида 29-халқаро соатлар кўргазмаси ўз ишини бошлади, дея хабар қилди ТАСС нашри.
Бу ерга дунёнинг 35 дан ортиқ соат ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялари йиғилган. Тадбир давомида конференциялар, учрашувлар ўтказиш ва ўзаро шартномалар тузилиши режалаштирилмоқда. Женева кўргазмасида соатсозликнинг энг сўнгги намуналари намойишга қўйилган. Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, соат саноатида катта янгиликларга қўл урилмоқда ва инновацион соатларнинг янги авлодини ишлаб чиқариш бошланган. Мазкур кўргазма 17 январга қадар давом этади.






