1

Страдивари скрипкаси Лондондаги кимошди савдосида 1 миллион долларга сотилди

ШОУ-БИЗНЕС 01.11.2014, 10:28
Страдивари скрипкаси Лондондаги кимошди савдосида 1 миллион долларга сотилди

Лондондаги кимошди савдосида Антонио Страдивари ясаган скрипка 1 миллион доллар (628 минг фунт стерлинг) га сотилди. Бу ҳақда аукцион ташкилотчиси «Инглес ва Ҳейдей»га таяниб ТАСС хабар берди.

Чолғу асбобининг бошланғич нархи 225-290 мингга баҳоланган. Харидор исми маълум қилинмаяпти.

«Бу скрипка ўзгача тарихга эга. У бешинчи Мальборо герцогига тегишли бўлган», — дея таъкидлади аукцион вакилларидан бири. Герцог Уинстон Черчиллнинг бувасининг буваси бўлган. Асбоб машҳур италиялик ихтирочи Гульелмо Марконининг акаси Алфонсо Марконига ҳам хизмат қилган.

Сўнгги йилларда жаҳон бозорида Страдивари ясаган асбоблар нархи ошди. Сабаби, 2011 йилда «Блант хоним» номи билан машҳур бўлган скрипка 15,9 миллион долларга сотилган.

Страдивари скрипкалари нархи фақатгина уларнинг яроқлилик ҳолатига қараб эмас, балки ясалган даврига қараб ҳам баҳоланади. Страдиварининг «олтин даври» ҳисобланган 1700—1725 йилларда ясаган мусиқа асбоблари қимматроқ баҳоланади.

Устахонада Страдивари ҳаётлигида ясалган турли хилдаги мусиқа асбобларидан 650 таси сақланиб қолган, улардан 512 таси скрипка. Мутахассислар фикрига кўра уста умри давомида 1100 та мусиқа асбоби ясаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1