АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетганидан сўнг, Анқара Сурия курдларига ҳужум қилса, Туркияни вайрон қилиши билан таҳдид қилди, дея маълум қилмоқда ТАСС нашри.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари курдларни ҳам Туркияни провакация қилишга чақирган. Бу ҳақда АҚШ етакчиси твиттердаги саҳифасида ҳам ёзиб қолдирган. Трампнинг таҳдидларига қарамай, Анқара курд тузилмалари билан боғлиқ фаолиятини давом этирмоқчи.
“АҚШ бизнинг статегик ҳамкорлигимизни ҳурмат қилади ва мазкур ҳамкорлик террорчилик сабаб бузилишини истамайди, деб умид қиламиз. Курд ишчи партияси ҳамда ИШИД ўртасида фарқ йўқ. Биз уларга қарши курашда давом этамиз ”, дейди Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Қалин.






