Япония пойтахти Токио шаҳрида халқаро мотошоу ўз ишини бошлади, дея маълум қилди Ntdtv.ru нашри.
Унда автомобиль оламидаги энг машҳур компаниялар иштирок этишмоқда. Бу ерда, шунингдек, автомобилларга тегишли эҳтиёт қисмларни ҳам кўриш мумкин. 420 та компаниялар орасида Nissan ҳам бўлиб, у ўзининг янги авлод моделини тақдим этди. Кўргазма иштирокчиларининг сўзларига кўра, бу автомобиль ўзининг ташқи кўриниши билан кўпчиликка ёқди.






