2019 йил 1 январдан фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган тизими ишга туширилган.
Ушбу паспорт Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан 10 иш куни мобайнида ишлаб чиқарилади. Паспортнинг амал қилиш муддати — 10 йил.
Бугунги кунда пойтахтдаги 8000 дан зиёд фуқаро хорижга чиқиш биометрик паспортини рўйхатдан ўтказиш ва олиш учун ариза топширган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.